100

1 Ҳарсиллаб чопувчиотлар билан қасам.
2 Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам.
3 Тонг чоғида ғорат қилувчи отлар билан қасам.
4 Ўша пайтда чанг қўзғотдилар.
5 Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар.
6 Албатта, инсон ўз Роббисига ношукрдир.
7 Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир.
8 Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир.
9 У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда.
10 Ва кўкракларидаги ошкор бўлганда.
11 Ўша кунда Роббилари улардан, хабардор эканини?!