101

1 Ал-Қориъату.
2 Қориъату нима?
3 Қориъат қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?
4 У кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар.
5 Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қолар.
6 Кимнинг торозуси оғир келса...
7 Бас, у розилик ҳаётидадир.
8 Ва аммо кимнинг тарозуси енгил келса...
9 Бас, унинг онаси дўзахдир. (Одатда она доим паноҳ бўлган. Инсон айниқса оғир пайтларда онасига интилгандай, қиёматда ҳам онасини қўмсаганда жаҳаннам уларни она ўрнида кутиб оларкан. Меҳр-муҳаббат, шафқат излаб турганда, кони азобга, қийноққа, даҳшатли оловда ёнишга дуч келиши ниҳоятда катта бахтсизлик.)
10 У қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?
11 У қаттиқ қизиган ўтдир.