103

1 Аср билан қасам.
2 Албатта, инсон хусрондадир. (Хусрон-мағлубият, ютқизиқ ва нуқсон маъноларини англатади.)
3 Магар иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустаснодир. (Маълум бўлдики, инсон икки дунёда бадбахт бўлиб қолмаслик учун тўртта сифатга эга бўлиши керак экан: Аллоҳга иймон келтириши. Солиҳ амаллар қилиши. Ҳақ амаллар қилиши. Сабрга чақириши.)