104

1 Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин.
2 У мол жамлади ва уни санаб турди.
3 У, албатта, уни абадий қолдирур, деб ҳисоблар.
4 Йўқ! Албатта у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланар.
5 «Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирар?
6 У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир.
7 Қалбгача етиб борадир.
8 Албатта, у уларни устидан қоплангандир.
9 Узун-узун устунларга боғлангандирлар.