109

1 Айт: «Эй кофирлар!
2 Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман.
3 Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз.
4 Ва мен сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилувчимасман.
5 Ва сиз ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассиз.
6 Сизга ўз динингиз, менга ўз диним. (Бу сурада Ислом эълон қилган ақида эркинлиги ўз аксини топган. 1400 йил аввал эълон қилинган бу ҳуррият оёқ ости қилинганда, инсоният улкан зарарлар тортди.)