113

1 Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман.
2 У яратган нарсалар ёмонлигидан.
3 Ва кириб келган қоронғулик ёмонлигидан.
4 Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан. (Сеҳргарлар бировни сеҳрлаб зарар етказмоқчи бўлса, ип олиб, ўқийдиган нарсасини ўқиб, дам солиб, ипни бир тугиб, яна бир дам солиб, яна тугиб, охирига етказар экан.)
5 Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан, деб айт.