93

1 Чошгоҳ билан қасам.
2 Сукунатга чўмган тун билан қасам.
3 Роббинг сени тарк қилмади ва ғазаб ҳам қилмади. (Ушбу ояти карима мушриклар, Муҳаммаднинг Роббиси унга ғазаб қилди, уни тарк этди, деб гап тарқатганларида раддия сифатида тушгандир.)
4 Ва, албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир.
5 Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан.
6 У сени етим топиб, жойлаб қўймадими?
7 Ва У сени ҳайрон топиб, ҳидоятга бошламадими?
8 Ва У сени камбағал топиб, бой қилмадими?
9 Аммо етимга қаҳр қилма.
10 Ва, аммо, «соил»га зажр қилма. («Соил» келганда–бирор нарсаси бўлса бериши, бўлмаса яхши муомала қилиши керак.)
11 Ва, аммо, Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла.