99

1 Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса.
2 Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса.
3 Ва инсон, унга нима бўлди?!, деса.
4 Ўша кунда у(ер) ўз хабарини айтадир.
5 Сенинг Роббинг унга ваҳий юборганини.
6 Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир.
7 Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.
8 Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир. (Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.)