90

1 Мана шу шаҳар билан қасам.
2 Сен муқим турган бу шаҳарла.
3 Ва волид ва ундан тарқаган валадлар билан қасам.
4 Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик.
5 У инсон унга ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ҳисоблайдими?
6 У, кўплаб мол-дунё нафақа қилдим, дейдир. (Мол-дунё билан ғурурга кетганларга яхшилик йўлида эҳсон қил, деб айтилса, юқоридаги гапни айтишади. Ваҳоланки, яхшилик йўлида ҳеч нарса сарфламаган бўлади.)
7 У инсон уни биров кўрмади, деб ўйлайдими?
8 Биз унга икки кўзни бермадикми?
9 Ва тилни ва икки лабни (бермадикми?)
10 Ва Биз уни икки: (яхши ва ёмон) йўлга йўллаб қўйдик.
11 Бас, у довон ошиб ўтмади.
12 Довон қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
13 У қул озод қилишдир.
14 Ёки очарчилик кунида таом беришдир.
15 Қариндош етимларга.
16 Ёки тупроққа қориган мискинларга.
17 Сўнгра иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса.
18 Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.
19 Оятларимизга куфр келтирганлар, улар, чап томон эгаларидир.
20 Уларни чиқиб бўлмайдиган ўт-олов ўраб олгандир.